АҚШдаги маҳаллий расмийлар Вашингтон штатида ўлдирилган икки нафар бола Россияда асраб олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда Россиянинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Павел Астахов Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган, дея хабар беради Meduza.
Россиянинг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби Юрий Мельник нобуд бўлган болалар шахсини аниқлаш учун АҚШ расмийларига расмий сўров жўнатилгани, бироқ ҳали жавоб олинмаганини билдирди. Мэйсон округи коронери вакили Райан Сперлингнинг айтишича, ўлдирилган болалар шахсини аниқлаш охирига етмаган. Айрим манбаларга кўра, улар қозоғистонлик бўлиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтон штатида эркак оиласининг тўрт нафар аъзосини отиб ўлдиргани ва жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)