Куни кеча Вашингтон штатида асраб олган отаси тарафидан ўлдирилган икки нафар вояга етмаган боланинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда. «Интерфакс» агентлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари болалар Қозоғистонда асраб олинганини айтган.
«АҚШ Давлат департаменти билан ҳамкорликда биз ҳалок бўлганларнинг фуқаролигини аниқлаштиришга уринмоқдамиз. Қариндошларининг айтишларича, болалар Қозоғистонда асраб олинган, лекин бу ахборотни ҳозирча тасдиқлашнинг иложи бўлмади», – деб тушунтирди Мейсон округи шерифи офисининг вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтон штатида эркак оиласининг тўрт нафар аъзосини отиб ўлдиргани ва жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.
Илгарироқ Россиянинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Павел Астахов Twitter’даги саҳифаси орқали болалар Россияда асраб олинганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)