Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали унинг ваколатларини узайтириш учун митинг ва бошқа акциялар ўтказмасликни сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳокимиятда қолдиришни талаб этиб митинг ва шунга ўхшаш акциялар ўтказиш бўйича таклифлар пайдо бўлди. Албатта, халқ шунчалик қўллаб-қувватлаганидан хурсандман, аммо ҳеч қандай митинглар керак эмас. Мен бунинг учун фикрларимни билдирганим йўқ», — дея ёзган Қодиров.
Чеченистон раҳбари ҳокимиятни қўлдан бой бермасликка интилмаслиги, республикада тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун «қора ишчи бўлиб ишлашга ҳам тайёрлиги»ни билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рамзан Қодиров мамлакат раҳбарияти унинг ўрнига бошқа кишини топиши зарурлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)