Яқин кунларда Тошкент шаҳридаги Олой ва Миробод бозорларида таъмирлаш ишлари бошланади. Бу ҳақда «Тошбозорсавдо» уюшмаси раҳбари Соҳибжон Неъматуллаев маълум қилди, дея хабар беради UZ24.
Таъкидланишича, Олой бозори тўлиқ қайта қурилади, савдо нуқталарининг жойлашуви ихчамлашади. Бир неча савдо ҳудудлари ўрнида биттаси фаолият юритади ва унда керакли барча озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни топиш мумкин бўлади. Миробод бозорида ҳам қурилиш-таъмир ишлари бошланади, бу ерда бинонинг фасад ва бошқа қисмлари янгиланади.
Иккала бозорни таъмирлашга 15 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланади. Барча ишлар Мустақиллик байрамига қадар якунланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ пойтахтдаги Қўйлиқ бозори усти ёпиқ савдо мажмуасига кўчирилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)