Ўзбекистонда 27 февраль куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
27 февралга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +7 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +8 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Шанба кунига ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида +10 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида +12, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +13 даражагача илиқ бўлади.
27 февраль куни кундузи ҳаво ҳарорати Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +25 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида +23 даражагача, Тошкент шаҳрида +22 даражагача кўтарилади.
Шу куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, «Ўзгидромет» маркази Тошкент шаҳрида 25 февраль куни ҳаво ҳарорати +23...+25 даража оралиғида бўлишини прогноз қилганди, шу куни эса ҳаво ҳарорати +27 даражагача кўтарилиб, шаҳардаги февралнинг энг иссиқ кунига айланди.
Изоҳ (0)