Ўзбекистонда 28 февраль, якшанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
28 февралга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +7 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +8 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Шанба кунига ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида +10 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида +12, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +13 даражагача илиқ бўлади.
28 февраль куни кундузи ҳаво ҳарорати Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +25 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида +23 даражагача, Тошкент шаҳрида +22 даражагача кўтарилади.
Шу куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10…+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса +13…+18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 26 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +23,2 даражагача (рекорд: 1895 йилда ўрнатилган — +25,1 даража), Самарқанд шаҳрида +21,6 даражагача (рекорд: 1963 йил — +23,9), Термиз шаҳрида +24,9 даражагача (рекорд: 1963 йил — +28,4 даража), Нукус шаҳрида эса +11,3 даражагача (рекорд: 2001 йил — +21,5 даража) кўтарилди.
Изоҳ (0)