Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 2 мартгача қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
«27—29 февралда ва 1—2 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор», — дейилади марказ ахборотида.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 28—29 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
1—3 март кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда — -3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража илиқ. 2 март куни айрим жойларда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)