2016 йилнинг бошидан буён Россияда грипп асоратлари оқибатида 500 киши оламдан ўтди. Бу ҳақда, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Олег Салагайга асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Келтирилган маълумотларга қараганда, ҳозирда саккиз минтақа эпидемия чегарасидан ўтган: Карелия, Ёқутистон, Новосибирск, Мурманск, Архангельск ва Яҳудий мухтор вилоятлари ҳамда Олтой ва Красноярск ўлкалари.
Шу билан бирга, Салагайнинг таъкидлашича, мамлакатда эпидемия ортга чекина бошлаган.
Изоҳ (0)