Ўзбекистонда 27—29 февраль кунлари ҳам нисбатан илиқ ҳаво ҳукмрон бўлади, 1 март куни эса ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
Марказ маълумотларига кўра, 27—29 февраль кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, 1 март куни эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида, шу куни кечга томон Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон ва Хоразмдан ташқари бошқа барча ҳудудларда 1 март куни ҳаво ҳарорати 27—29 февралдагига нисбатан 2—5 даража пасайиши кутилмоқда. Хусусан, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат +18...+23 даражадан +15...+20 даражагача пасаяди.
Аввалроқ, 26 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +22 даражагача кўтарилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)