• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Новосибирсклик олимлар жаҳонда биринчи бўлиб Амир Темур саркардалари таржимаи ҳолини тиклади

    Россиянинг Новосибирск давлат университети (НДУ) мутахассислари жаҳон тарихида илк бор буюк Амир Темурнинг энг яхши 12 саркардаси ҳарбий таржимаи ҳолини тиклади. Бу ҳақда НДУ гуманитар тадқиқотлар лабораторияси етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Леонид Бобров «ТАСС»га маълум қилди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Тарихан шундай шаклланганки, жаҳон фанида нафақат асосий истилочи — Наполеон ёки Чингизхон кабиларнинг шахси, балки уларнинг лашкарбошилари таржимаи ҳоллари ҳам ўрганилади. Наполеоннинг маршаллари, Чингизхоннинг ҳарбий қўмондонларига бағишланган юзлаб илмий ишлар бор. Бироқ осиёлик энг ёрқин қўмондон ҳисобланган Амир Темурнинг саркардалари ҳақида бирорта илмий иш тайёрланмаган», — деди агентлик суҳбатдоши.

    Бобровнинг сўзларига кўра, бу каби илмий ишларнинг йўқлигига, катта эҳтимол билан, аксарият ғалабаларга шахсан ўзи эришган Темурнинг ҳарбий даҳоси унинг барча сафдошлари муваффақиятларини соя остида қолдиргани сабаб бўлиши мумкин. Масалан, Темурдан фарқли ўлароқ, Чингизхон биринчи навбатда сиёсат ва давлат арбоби, ундан кейин саркарда эди. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бир қатор ҳарбий юришларни Амир Темур катта ишонч билдирган ҳарбий қўмондонлар муваффақиятли амалга оширган.

    «Бу — Темур саркардаларининг таржимаи ҳолларини тиклаш бўйича биринчи илмий иш. Бу саркардалар орасида ҳозирги замон ҳарбийларини ҳам қизиқтириши мумкин бўлган ҳақиқатан-да ёрқин қўмондонлар бўлган. Уларнинг таржимаи ҳоли XIV асрдаги Осиёнинг энг қудратли армиясида ҳарбий фикр қандай ривожланганини кузатиш имконини беради», — дейди тарихчи.

    12 саркарда

    Бобровнинг сўзларига кўра, Амир Темур саркардаларини шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ — «саркарда бўлиш учун туғилганлар», улар ҳақиқатан иқтидорли бўлган ва Амир Темур бу иқтидорни кўра билган. Иккинчи гуруҳ — «лавозим бўйича саркардалар», улар Темур сафдошларининг фарзандлари бўлиб, лашкарбошилик ва лашкарни ота-бобосидан мерос қилиб олган. Учинчи гуруҳ — «саркарда бўлиб туғилганлар», яъни, шахсан Темурнинг қўлида сабоқ олган темурийзодалар.

    Новосибирсклик тарихчилар Темурнинг энг ёрқин 12 сафдоши ҳақидаги рисолалар кетма-кетлигини чоп этишга тайёргарлик кўрмоқда. 2016—2017 йилларда чоп этиладиган мазкур чиқишларнинг дастлабкиси Жаҳоншоҳ-баҳодирга бағишланади.

    «У, эҳтимол, Амир Темурнинг ажойиб саркардалар гуруҳидаги энг иқтидорли лашкарбоши бўлса керак. Унинг ‘ҳарбий дастхати’ни мен Суворов билан таққослаган бўлардим. У Ўртаер денгизидан тортиб Иртиш дарёси соҳилларигача бўлган ҳудудларда жанг қилган, ҳар доим Темур билан елкадош бўлиб, ўнлаб ғалабаларга эришган. Охир-оқибат, сиёсий қарама-қаршиликлар ва аёллар билан боғлиқ низолар сабаб ўз сафдошининг қўлида ҳалок бўлган», — дейди Бобров.

    Олимнинг қўшимча қилишича, унинг саркардалар ҳақидаги мазкур илмий иши ўзбек ва қозоқ тарихчилари учун қизиқ бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, Темур билан сафдош бўлган саркардаларнинг уруғлари ҳозирги қадар Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида истиқомат қилади.

    Тактика бўйича даҳо

    Бобровнинг қайд этишича, нафақат Темурнинг саркардалари, балки унинг армияси қандай қуроллардан фойдалангани, ҳарбий ишни қандай ташкил этгани, тактика ва стратегиялари ҳам чуқур ўрганилмаган.

    «Биз чоп этилмаган материаллар — археологик топилмалар, бутунлигича сақланиб қолган қурол-аслаҳа ва совутлар, XIV аср охири — XV аср бошига тааллуқли тенги йўқ тарихий ёзма манбалар устида сўнгги йилларда фаол ишладик. Ушбу манбалар Темур қўллаган жанг олиб бориш тактикаларини энг майда деталларигача қайта тиклаш имконини беради. Амир Темур қўллаган тактика ва стратегиялар ҳарбий санъатда ҳақиқий олға силжиш бўлган, бу тактикалар кўп жиҳатдан ўз замонидан илгарилаб кетган эди», — дейди тарихчи.

    Амир Темур ишлаб чиққан энг самарали тактик усуллардан бири қоʻшин қанотларини душман ҳужумидан ҳимоя қилувчи суворий ҳарбий қисм — қумбул (қанбул)лардан фойдаланиш эди. Бу Чингизхон давридан бери душманни қанотдан айланиб ўтиб, маҳв этиб келаётган отлиқ кўчманчиларга қарши самарали курашиш имконини берган.

    Олтин Ўрда кўчманчилари Амир Темур билан жангларда унинг қумбулларини зарарсизлантира олмаган. Оқибатда, Амир Темур Олтин Ўрдага ҳал қилувчи зарбани бериб, шу билан Руснинг мўғул-татар тутқунидан қутулишига билвосита таъсир қилган.

    Бобровнинг сўзларига кўра, новосибирсклик тарихчилар олти йилдан бери Амир Темур армиясини ўрганмоқда ва тўрт йилдан сўнг миқёси катта бўлган монографияни чоп этишни мақсад қилган. Бу, таъкидлашларича, Амир Темур томонидан асос солинган салтанатнинг армияси ва ҳарбий фаолиятини қамраб олган жаҳон тарихидаги илк илмий тадқиқот бўлади.

    Амир Темур томонидан Ўрта асрларда ташкил этилган Темурийлар салтанати майдони Қора денгиздан Ҳиндистонгача, Волга дарёси бўйларидан Форс кўрфазигача чўзилган эди. XVI аср бошига қадар яшаган салтанат пойтахти Самарқанд шаҳри эди.

    25.02.2016, 11:41   Изоҳ (0)   16319
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Божхона қўмитасида янги таҳрирдаги Божхона кодексига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди

    25.02.2016, 11:04

    Президент Меҳнат вазирлиги тузилмасини тасдиқлади

    25.02.2016, 10:55

    Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси тайинланди

    25.02.2016, 09:47

    Малайзия самолётини уриб туширишда айбланган Путин, Тошкентда янгиланган 121 йиллик рекорд, 69-ўриндаги Ўзбекистон ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    24.02.2016, 19:41

    Термизда ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича 53 йил аввалги рекорд янгиланди

    24.02.2016, 19:27

    Тошкентда 25 февраль куни ҳаво ҳарорати +24 даражагача илиқ бўлади

    24.02.2016, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.