Фижидаги «Уинстон» циклони қурбонлари сони 36 кишига етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар миллий маркази маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, «Уинстон» циклони Фижи метеокузатишлари тарихидаги энг вайронкор циклон сифатида қайд этилган. Унинг эпимарказида шамолнинг тезлиги соатига 230 километрга етган. Циклонга хавфлиликнинг энг юқори, бешинчи даражаси берилган.
Охирги маълумотларга қараганда, 13 мингдан ортиқ аҳоли бошпанасиз қолган ва вақтинчалик бошпана ва эвакуация марказларида яшамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу циклон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 кишига етганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)