Фижи соҳилларида 20 февраль, шанба куни 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ер силкинишларининг эпимаркази мамлакат пойтахти Сува шаҳридан 476 километр жануби-шарқда, унинг ўчоғи эса 579 километр чуқурликда жойлашди.
Цунами юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришлар маълум қилинмади.
Зилзиладан аввалроқ Фижи ҳукумати орол қирғоқларига етиб келган Winston тропик циклони туфайли табиий офат режимини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)