«Реал» (Мадрид) ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА версияси бўйича ҳафтанинг якунлари бўйича энг эхши ўйинчи деб топилди. Бу ҳақда иттифоқ расмий сайтида маълум қилинган, дея хабар беради «Чемпионат».
Португалиялик ҳужумчи 41 фоиз овоз тўплаб, Жонас, Юлиан Дракслер ва Кевин Траппни ортда қолдирди.
Роналду Чемпионлар лигаси нимчорак финалида Римда «Рома» дарвозасига тўп киритди, ўйин эса «Реал» ғалабаси билан якунланди (0:2). Роналду ҳисобига Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги 7 ўйинда 12 гол ва 3 та натижали узатма ёзилган.
Изоҳ (0)