Футзал бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи финалчиси маълум бўлди. Бу ҳақда Championat.Asia хабар бермоқда.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Эрон терма жамоаси Японияни пенальтилар сериясида енгган Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда эронликлар рақибларини 13:1 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учратди.
21 февраль, якшанба куни соат 16:00 да Таиланд ҳамда Вьетнам терма жамоалари учинчи ўрин учун беллашади. Соат 19:00 да эса Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида финал ўйини бўлиб ўтади.
Футзал. ОЧ—2016. Ярим финал
Эрон — Вьетнам 13:1
Голлар: Жавид, 2, 20, 32, Таваколий, 8, 8, 20, 22, Аҳмадий, 13, Тайёбий, 16, 27, Вафоий, 26, Кешаварз, 37, 39 —Луан, 17
Изоҳ (0)