«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг Mobily телекоммуникация компанияси рекламаси съёмкасида қатнашгани учун 1,1 миллион евро олган. Суратга олиш ишларига жами 4,5 соат вақт кетган. Бу ҳақда Football Leaks нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Португалиялик футболчи бу пулларни 2012 йилда бешта футболкага имзо қўйгани, ижтимоий тармоқда иккита реклама хабари қолдиргани ва фотосессияда иштирок этгани учун олган.
Норасмий маълумотларга кўра, Роналду ижтимоий тармоқда битта реклама хабари қолдиргани учун ўртача 230 минг евро олади.
Изоҳ (0)