Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги «Рома»га қарши ўйин олдидан «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёш қизчага хурсандчилик улашди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар қилмоқда.
17 февраль, чоршанба оқшомида «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган ўйинга Роналдуни ёш қизалоқ ҳамроҳлигида майдонга тушиб келди. Турнир мадҳияси янграши олдидан португалиялик футболчи қизчанинг юзидан ўпиб қўйди. Қизалоқнинг юз ифодаси ва ҳаракатларидан болаларча хурсандчиликни пайқаш қийин эмасди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Римдаги ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига Криштиану Роналду муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)