Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондоннинг Christie’s кимошди савдосида «007: Спектр» фильмидаги автомобиль 2,4 миллион фунт стерлинг (тахминан 3,5 миллион доллар) қийматида сотилди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.

Фото: Scanpix

Фото: Scanpix

Фильм қаҳрамони, британиялик махсус агент Жеймс Бонднинг  Aston Martin DB10 русумли автомобилида 4,7 литр ҳажмдаги V8 бензинли двигатель ўрнатилган. Машина соатига 306 километргача бўлган тезликда юра олади.

2015 йил октябрь ойида жаҳон экранларига чиққан «007: Спектр» фильми учун жами ўн дона DB10 автомобили ишлаб чиқарилган. Суратга олиш жараёнида уларнинг саккизтасидан фойдаланилган. Яна иккита машина кўргазмаларда намойиш этишга мўлжалланган бўлиб, шундан биттаси кимошди савдосида сотилди.

Фильмда Жеймс Бонд ролини ижро этган актёр Дениэл Крейг эксклюзив автомобилда ўзининг дастхатини қолдирди. Лекин, сертификатланмаганлиги боис DB10 автомашинасини одатий йўлда бошқариш мумкин эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди