18 февраль, пайшанба куни Москва вақти бўйича 8:20 да апрель фьючерслари учун нефтнинг Brent маркаси нархи баррелига 35,08 долларгача қимматлашди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
Шу пайтда Нью-Йорк савдо биржасидаги савдоларда март фьючерслари учун WTI маркадаги нефтнинг баррели 31,32 долларни ташкил этди.
Нашрнинг таъкидлашича, нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар уни қазиб олишни музлатиб қўйиш ҳақида келишиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар асосида унинг нархи қимматлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОПЕК ташкилотининг барча аъзолари ва Россия нефть қазиб олиш ҳажмини сақлаб қолиш ташаббусини ёқлаб чиқса, БАА ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлаши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)