Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москванинг «Локомотив» клуби Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси билан ўйиндаги ярим ҳимоячи Дмитрий Тарасовнинг Путин сурати туширилган футболкасини намойиш этишини йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат, деб ҳисоблайди. Шу мазмундаги баёнот клуб расмий сайтида эълон қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Локомотив» Дмитрий Тарасовга қарши иш очган УЕФАнинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлайди ва футболчи клуб билан шартномасига кўра, маъмурий жазога тортилади.

«Мусобақа ташкилотчиси иштирокчилар ҳар қандай суратларни, ҳаттоки у хайрихоҳлик руҳида бўлса ҳам, ўйин вақтида намойиш этишни тақиқлайди. Сиёсий, мафкуравий ёки диний тарғибот футбол ҳудудида тақиқланади», — дейилади клуб хабарида.

«Локомотив» Тарасов ўз режаларидан клуб ходимларини хабардор қилмагани учун ҳодисанинг олдини олишнинг имкони бўлмаганидан афсусдалигини билдирди. «Дмитрийнинг ташаббуси ноўрин бўлди ва клубга ҳам, унинг ўзига ҳам зиён келтиради», — дейилади «Локомотив» баёнотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди