Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Барселона» ва «Сельта» ўртасида ўтказилган учрашувдан (6:1) кейин мағлуб жамоанинг айрим собиқ футболчилари «Барса» ҳужумчиси Неймарнинг хатти-ҳаракатларига норозилик билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Marca нашрининг ёзишича, Неймарнинг финтлари туфайли «Сельта» ўйинчилари ўзларини камситилгандек ҳис этган. Айниқса, ярим ҳимоячи Хосеп Сенье устидан тўпнинг ошириб ўтилиши жуда ҳақоратли ҳаракат бўлган.
«Албатта, ‘Барселона’ 0:2 ҳисобида енгилаётган бўлганида, у бундай ҳаракатларни амалга оширмасди. Жамоа мухлислари уни танқид остига олган бўларди. Мен Неймарга эҳтиёт бўлишни тавсия қиламан, негаки у ўзини хавф остига қўймоқда. Ўйинчи жаҳл устидаги рақибга дуч келиши мумкин, шунда у ўз финтларидан афсусланади», – деди Франсиско Салинас.
«Сельта»нинг яна бир собиқ футболчиси Хавьер Мате ҳам фикр билдириб ўтди.
«Мен майдонда бўлганимда, буни ёқтирган бўлардим, – деди у. – Мен ‘Барселона’ услубини ҳурмат қиламан, лекин улар бошқаларнинг норозилигини тушуниши лозим».
Изоҳ (0)