«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди жамоа билан янги шартномасини Bentley Continental автомобили хариди орқали нишонлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Февраль аввалида Англия терма жамоаси ҳужумчиси «Лестер» билан 2019 йилгача мўлжалланган янги келишув имзолади. Мазкур шартномага кўра, унинг маоши ҳафтасига 80 минг фунтдан (102 минг евро) иборат бўлади. Автомобиль эса Жейми учун 168 минг фунтга (215 минг евро) тушди. У шунча пулни икки ҳафтада ишлаб топади.
Изоҳ (0)