АҚШ Транспорт вазири Энтони Фокс ва АҚШ Давлат котибининг иқтисод ва бизнес бўйича ёрдамчиси Чарльз Ривкин 16 февраль, сешанба куни Куба вакиллари билан икки мамлакат ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда АҚШ Транспорт вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар қилмоқда.
Тадбир Гаванада бўлиб ўтди. Куба томонидан мамлакат Транспорт вазири Адель Искьердо Родригес ва Куба фуқаро авиацияси институти президенти Альфредо Кордеро Пуч ҳужжатга имзо қўйди.
«Биз америкалик элтувчиларга, юк жўнатувчиларга ва йўловчиларга доимий авиақатновлар бўйича янги хизмат жорий қилинганини маълум қилишдан хурсандмиз», — деди Фокс.
Ҳозиргача АҚШдан Кубага фақат чартер рейслари ёрдамида тўғридан-тўғри етиб олиш мумкин эди.
Изоҳ (0)