Европа иттифоқи ва Ўзбекистон 2016 йилнинг биринчи ярмида Хорижий инвестициялар ва савдо кенгашини ташкил қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади UzDaily Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штеркка таяниб.
Евроиттифоқ элчиси таъкидлашича, бундай кенгашнинг яратилиши Ўзбекистон ва ЕИнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш имконини беради.
«Ғоя мослашувчан форматни яратишдан иборат, унинг доирасида муайян муаммоли масалаларни, Ўзбекистондаги бизнес-иқлимни яхшилаш бўйича таклифларни, ўзбек бизнесига ЕИ мамлакатларида тўсиқ бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш мумкин бўлиши керак», — деди Штерк.
ЕИ делегацияси раҳбари сўзларига кўра, тузилма номи ҳозирча шартли бўлиб, ҳали ўзгариши мумкин.
Изоҳ (0)