Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 16 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2846 сўм 63 тийин этиб белгиланди. Бу 9 февралдаги курсга нисбатан 5 сўм 3 тийинга кўп.
16 февралдан эътиборан 1 евро қиймати 3209 сўм 1 тийин (9 февралдаги курсга нисбатан 70 сўм 2 тийин қиммат), 1 Хитой юани 437 сўм 86 тийин (9 февралдаги курсга нисбатан 5 сўм 41 тийинга қиммат), 1 Россия рубли эса 35 сўм 81 тийин (9 февралдаги курсга нисбатан 93 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)