Испания чемпионати доирасида ўтказилган «Барселона» – «Сельта» (6:1) учрашувида ҳужумчилар Лионель Месси ва Луис Суарес томонидан ижро этилган пенальти икки кундирки футбол ишқибозлари орасида муҳокама қилинмоқда. Месси нуқтадан зарба бериш ўрнига тўпни жамоадоши Суаресга оширди, уругвайлик футболчи эса «Сельта» жамоасининг дарвозасини ишғол қилди, деб ёзади «Сегодня.ua».
Тахмин қилинишича, шу йўл билан спортчилар саратон хасталигига қарши курашаётган Йохан Кройффни қўллаб-қувватлаган, зеро пенальтини бундай шаклда ижро этиш айнан Кройфф туфайли урф бўлган.
Қуйида бу услуб акс этган бир қанча лавҳаларни кўришингиз мумкин бўлади.
1957 йил. Бельгия – Исландия. Рик Коппенс.
1981 йил. «Аякс» – «Хельмонд». Йохан Кройфф.
2005 йил. «Арсенал» – «Манчестер Сити». Тьерри Анри ва Робер Пирес.
2016 йил. «Барселона» – «Сельта». Лионель Месси ва Луис Суарес.
Изоҳ (0)