«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг Бразилия суди билан боғлиқ муаммолари давом этмоқда, деб ёзади «Чемпионат». Суд футболчининг 4 миллион евролик самолёти ва 3,5 миллион евролик яхтасини хатламоқчи.
Аввалроқ суд Неймарнинг апелляциясини рад этган эди, ҳозирда ўйинчининг жами қиймати 43 миллион евролик мулки хатга олинган. Суд Неймарнинг мулклари рўйхатини еттита муниципалитетга ва Фуқаролик авиацияси миллий агентлигига унинг яқин орада футболчи томонидан фойдаланишига тўсиқлик қилиш учун жўнатди.
Бразилия суди 2011—2013 йилларда Неймар томонидан 14 миллион евролик солиқлар тўланмагани ҳақидаги ишни текширмоқда.
Изоҳ (0)