Сешанба, 16 февраль куни Россия энергетика вазири Александр Новак Қатар пойтахти Дохада саудиялик ҳамкасби Али ал-Наимий билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таянган ҳолда «Ведомости» газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, учрашув норасмий тартибда ўтказилади, унда белгиланган аниқ кун тартиби бўйича муҳокама олиб борилмайди. Учрашувнинг бўлиб ўтиши ҳозирча расмий манбаларда ўз тасдиғини топмади.
Тадбирга Венесуэла нефть вазири Эулохио дел Пино қўшилиши кутилмоқда. Венесуэла ҳам, Саудия Арабистони сингари, ОПЕК нефть картелининг аъзосидир.
Изоҳ (0)