General Electric корхонасининг нефть ва газ ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатадиган GE Oil&Gas компанияси бош директори Эронда тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари билан танишиш мақсадида Теҳронга ташриф буюрди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри берган маълумотларга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, GE компанияси Эронга Италиядаги Nuovo Pignone бўлинмасида ишлаб чиқариладиган эҳтиёт қисмлар, компрессор ва турбина сотиш ниятида. Бундан ташқари нефть соҳасида ишлайдиган юқори мансабли расмийлар билан ҳам учрашув уюштирилди.
Изоҳ (0)