Германия чемпионатининг 21-тури доирасидаги ўйин олдидан «Бавария» футболчилари Хольгер Бадштуберни қўллаб-қувватлади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Мюнхен клуби футболчилари 26 ёшли футболчининг тезроқ соғайиб кетиши тилаб қолинган ёзувлар туширилган формаларда майдонга тушиб келди.
Ушбу акцияни мюнхенликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам қўллаб-қувватлади.
Хольгер Бадштубер «Бавария»нинг машғулоти чоғида тўпиқ суягини синдириб олди ва уч ойга сафдан чиқди.
Изоҳ (0)