«Пахтакор» футбол клуби массажчиси Анвар Бисеров 3 февраль куни уйдан чиқиб кетганича, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида Бисеровнинг яқинлари ва футбол жамоатчилиги вакиллари томонидан суратли хабар тарқатилмоқда.
Маълумотларга кўра, 1969 йилда туғилган Анвар Бисеровни сўнгги бор Чирчиқ шаҳрида, «Пахтакор» футбол клуби логотипи туширилган кўк спорт кийимида кўришган.
«Уни кўрган ёки йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганларни кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилишни сўраймиз», — дейилади ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарда.
«Пахтакор» футбол клуби расмий сайтининг «Раҳбарият» бўлимида Анвар Бисеров жамоа массажчиси сифатида кўрсатилган.
Изоҳ (0)