Буюк Британиянинг беш нафар фуқароси бўлган автомобиль Швеция пойтахти Стокгольм жануби-ғарбидаги кўприкдан, 24 метр баландликдан сувга қулади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Стокгольм полицияси вакили Ева Нильссоннинг маълум қилишича, ғаввослар сувдан беш нафар эркакнинг жасадини олиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, Британиянинг Viola Beach рок-гуруҳи иштирокчилари ва уларнинг менежери автоҳалокат қурбони бўлган. Санъаткорлар тушган машина йўлда ўрнатилган тўсиққа келиб урилган.
Viola Beach рок-гуруҳи 2014 йилда ташкил этилганди. Автоҳалокат гуруҳнинг дунё бўйлаб илк ижодий сафари чоғида рўй берган.
Изоҳ (0)