Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муяссар Раззоқова ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.
«Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас ака Саиджонов бевақт дунёдан ўтди. Охиратлари обод бўлсин!», дейилади мазкур хабарда.
Маълум бўлишича, санъаткор 13 февраль, шанба куни 2-Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида юрак хуружидан вафот этган.
1951 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Туябоши қишлоғида таваллуд топган Ўлмас Саиджонов 10 январь куни 65 ёшни қаршилаганди.
Изоҳ (0)