Актриса Зарина Низомиддинова ошхонада кўп вақт ўтказмаслигини тан олди. Бу ҳақда у «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Ошхонада кўп вақт ўтказаман, дея олмайман. Аммо мазали таомлар билан оила аъзоларимни хурсанд этиш қўлимдан келади», — деди Зарина Низомиддинова.
«Хамирли таомлар тайёрлашни қойил қиламан. Ҳатто лағмон чўзишни ҳам биламан (кулади). Ўзимга баҳо беролмайману, лекин мен пиширган лағмонни еганлардан доим мақтов эшитганман», — деди актриса.
Изоҳ (0)