Бугун, 14 февраль куни 14:00 да Twitter микроблоглар хизматининг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари томонидан мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқиш учун бошланадиган ҳаракатни ўзбекистонлик санъаткорлар қўллаб-қувватламоқда.
Акцияда барча ижтимоий тармоқларнинг фаоллари #BoburDay ёзуви (ҳештеги)ни ишлатган ҳолда пост қолдириб, иштирок этиши мумкин.
Аввалроқ хонанда Лола Бобур таваллуд топган сана муносабати билан Тошкент кўчаларида ўзига хос акция ўтказиб, #BoburDay ҳештегини реклама қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)