Лола Йўлдошева Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган навбатдаги видеолавҳа кўпчиликни ажаблантирган бўлса ажаб эмас: хонанда монтаж ёрдамида қиёфасини... маймунникига алмаштириб олган.
Роликда «Ҳаммага яхши кайфият тилайман. Барчангизни ўпиб қоламан. Ҳамма рақсга тушади!» деган чақириқларни эшитиш мумкин. Маймун-хонанда ортида эса йигит-қизлар қийшанглаб, рақс тушаётгани акс этган.
Фойдаланувчилар қолдирган изоҳлар ҳам шунга яраша. Кимдир «Энди ўзингизни топибсиз» деса, яна кимдир «Дардини берган, шифосини ҳам берсин», дея изоҳ қолдирган.
Изоҳ (0)