Хонанда Тамила «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасидан унга тегишли лицензияни бекор қилишни сўраганини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Лицензиямни бекор қилинишини ‘Ўзбекнаво’дан ўзим илтимос қилдим ва мени безовта қилмасликларини сўрадим», — деди Тамила.
«Видеоларни экспертизага топшириб, беҳаё ҳаракатлар қилган қиз мен эмаслигим ва бу қабиҳ ишга ким қўл урганини билиш ниятидаман», — дея қўшимча қилди хонанда.
Тамиланинг бу сўзларига «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров қуйидагича муносабат билдирди: «Гапидан тонадиган хонандага ишонасизми ёки расмий ташкилот вакилининг гапига? Унинг бу маълумоти 100 фоиз ёлғон!».
Январь ойи охирида интернетда Тамила деб тахмин қилинаётган қизнинг ахлоқсиз ҳаракатлари акс этган видеоёзувлар тарқалиб кетди. Шундан сўнг хонанданинг продюсери у билан ҳамкорликни тўхтатди, «Ўзбекнаво» эса Тамиланинг лицензиясини тугатди.
Шов-шувлар ортидан Тамила Қозоғистонга кўчиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди, бироқ хонанданинг ўзи видеомурожаат билан чиқиб, миш-мишларни рад этди. У, шунингдек, видеодаги қиз ўзи эмаслигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)