Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2015 йили «Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номли мусиқий дастур ташкил этиб, қўшиқлар жамланмасини ҳам чиқарганди, деб ёзади «Даракчи» газетаси.
Анъанани давом эттиришга қарор қилган Назарбеков мазкур лойиҳага ҳамкасбларини ҳам жалб этди. «Даракчи»нинг ёзишича, янги мусиқий дастур «Ёшлар» телерадиоканали орқали эфирга узатилиши режалаштирилган.
«Бу сафар ‘Буюклар бисотидан’ туркумида Навоий ғазалларидан қўшиқлар куйланади», — деб ёзади газета. Озодбек Назарбеков лойиҳага айнан қайси хонандаларни таклиф этганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)