Хонанда Тамила Instagram’даги шахсий саҳифасини бутунлай ўчириб ташлади. У бу ҳақда «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Instagram’даги шахсий саҳифам номини ўзгартирганим йўқ, уни ўчириб ташладим. Энди ижтимоий тармоқларда йўқман», — деди хонанда.
Газета мухбирининг Instagram’да @tamilaofficial номи билан саҳифа очилгани ва унда хонанда номидан мулоқот давом этаётгани ҳақидаги саволига Тамила: «Йўқ, у мен эмасман», деб жавоб берган.
Январь ойи охирида интернетда Тамила деб тахмин қилинаётган қизнинг ахлоқсиз ҳаракатлари акс этган видеоёзувлар тарқалиб кетганди. Шундан сўнг хонанданинг продюсери у билан ҳамкорликни тўхтатди, «Ўзбекнаво» эса Тамиланинг лицензиясини тугатди.
Шов-шувлар ортидан Тамила Қозоғистонга кўчиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди, бироқ хонанданинг ўзи видеомурожаат билан чиқиб, бу каби миш-мишларни рад этди. У, шунингдек, видеодаги қиз ўзи эмаслигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)