Католиклар Пасха байрамидан аввалги рўзани тутишни бошлади. Бунинг шарафига Италиянинг Помпеи шаҳридаги черков қавми Telegram мессенжерида @pgpompei каналини йўлга қўйди. Унга ҳозирнинг ўзида 5 мингдан зиёд киши ёзилган, дея хабар беради TJournal.
Ҳар куни Keep Lent («Рўзани тут») сарлавҳаси остидаги ўзига хос онлайн-блогда Рим папасидан олинган хабарлар, шунингдек, Франциск Инжилдан ўқиган шеърлар аудиоёзуви бериб борилади.
2015 йили Keep Lent лойиҳаси WhatsApp мессенжерида фаолият кўрсатаётганди, бироқ бу йил папанинг вакиллари фойдаланувчиларни Telegram’га ўтказишга қарор қилди. Улар фойдаланувчиларга мессенжерни тавсия этиб, «WhatsApp’нинг ўзи, фақат ундан яхшироқ», дея изоҳ берган.
Изоҳ (0)