Актриса Ситора Алимжонова режиссёр Улуғбек Абзаловнинг «Салом, севги» фильмини суратга олиш вақтида ҳушидан кетди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Ситора Алимжонова қаҳрамонининг дардли саҳнаси 20 та дубл қилингани актрисанинг юрагига оғирлик қилган, шекилли, у ҳушидан кетиб қолди. Ижодий жамоа ўз вақтида тез ёрдам кўрсатишга улгурган», — дейилади газета хабарида.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Нанай тоғларидаги суратга олиш ишлари вақтида актриса баланд пошнали оёқ кийимида тепаликка чиқишга уриниб, эҳтиётсизлик оқибатида жарга қулашига бир баҳя қолган.
Изоҳ (0)