Тайвань оролида ўтган ҳафта охирида содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 94 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Тайнань муниципалитетида вайрон бўлган турар-жой биноси остидан яна бир неча кишининг жасади топилганлиги маълум қилинмоқда.
Бинода истиқомат қилиб келган яна 30 нафар фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Қутқарувчилар қидирув ишларини дам олишсиз давом этаётган бўлса-да, тирик қолганларни топиш эҳтимоли деярли қолмаганлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тайванда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 62 кишига етганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)