Бразилияда Зика безгагидан учинчи кишининг ўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Расмийларнинг билдиришича, ўтган йил апрелида оламдан ўтган 20 ёшли қизнинг ўлимига мазкур хавфли касаллик сабаб бўлгани энди аниқланган.
Бразилияда безгакнинг бу туридан ўтган йил октябрь ва ноябрь ойларида мамлакат шимоли-шарқида икки киши нобуд бўлган. Айнан шу ҳудудларда эпидемиологлар аҳоли ўртасида Зика вируси юқиши билан боғлиқ энг кўп ҳолатларни қайд этган.
Изоҳ (0)