Саудия Арабистонидаги таълим бошқармаси биносида қуролли шахс ўт очди, натижада муассасанинг олти ходими ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК» Саудия ички ишлар вазирлиги вакилига таяниб.
Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Жизан провинциясида юз берди. Вакил сўзларига кўра, ҳукумат ушбу ҳужумни жиноий деб топди. Ёвуз ниятли киши ҳибсга олинди.
Ҳужум натижасида яна икки киши яраланди.
BBC саудиялик мансабдорларга таяниб маълум қилишича, ҳужум уюштирган киши ўқитувчи, қурбонлар эса унинг ҳамкасблари бўлган.
Изоҳ (0)