Twitter ижтимоий тармоғи бошқаларга қарата таҳдид ёки ҳақоратлар юборадиган фойдаланувчиларни кузата бошлайди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Бунинг учун шикоятларни кўриб чиқиш ва фойдаланувчиларни назорат қилиш бўйича ахлоқ қўмитаси тузилди. Ушбу янгиликни Twitter 9 февраль куни нишоналанадиган Халқаро хавфсиз интернет кунига бағишлаб киритди.
Twitter раҳбарияти маълум қилишича, фойдаланувчилар ўртасидаги таҳдид ва ҳақоратларни кўриб чиқиш билан шуғулланадиган махсус кенгаш очилади. Экспертлар 2016 йилнинг ўзидаёқ низоларни ҳал қилиш бўйича чоралар ишлаб чиқади.
Изоҳ (0)