КХДР Жанубий Кореянинг чегарадаги Кэсон саноат паркида иш жараёнини тўхтатиш тўғрисидаги қарорини «уруш эълон қилиниши» деб баҳолади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Пхеньян мазкур ҳудуддан Жанубий Кореянинг барча фуқароларини чиқариб юбориш, жиҳозларни эса ўзига олиб қолишни режалаштирмоқда. Технопарк энди ҳарбийлар томонидан назорат этилиши эълон қилинди. Шунингдек, КХДР чегара яқинидаги махсус алоқа линиялари фаолиятини тўхтатди.
Шимолий Корея 2014 йилда Кэсон технопарки туфайли 86 миллион доллар ишлаб топганди.
Изоҳ (0)