Аёллар ўртасида «яккашохга ўхшаш» соч турмаги машҳур бўлиб кетди, деб ёзади The Меtro. Ушбу тенденция бир неча ҳафтадан буён ижтимоий тармоқларда кузатилмоқда, у ерга қизлар ўз фотосуратларини тегишлича #unicornhair («яккашохсоч») ҳештеги остида жойламоқда.
Cosmopolitan бундай соч турмаги яратиш усулини тушунтирди ва бунинг учун сочнинг бир қисмини дум қилиб йиғиб, қолганини унинг атрофига ўраш ва турмакка конус шаклини бериш кераклигини ёзди.
Эркаклар соч турмагига келсак, нашр таъкидлашича, улар орасида французча соч ўримлари оммалашмоқда. Эркаклар #manbraids («эркаклар ўрими») ҳештеги билан бундай турмакларни намойиш қилмоқда.
Изоҳ (0)