Корея Республикаси ўз фуқароларини КХДР билан қўшма Кэсон саноат комплексидан эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Шимолий Корея Сеулнинг ўз фуқароларини Кэсондан эвакуация қилиш ҳақидаги режасига рухсат берган экан, Жанубий кореялик ходимлар комплекс ҳудудига эркин кириши ва уни тарк этиши мумкин», — деди Корея Республикаси бирлашиш вазирлиги вакили.
10 февраль, чоршанба куни бошқарма Пхеньяннинг 6 январь куни ядро синови ўтказганлиги ва 7 февраль куни ташувчи ракетани учирганлигига жавобан Кэсон комплексидаги иш жараёнининг тўхтатилиши ҳақида эълон қилган эди.
«Комплекс фаолиятидан Шимолий Корея оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқариш учун фойдаланмаслиги зарур», — деб таъкидлади бошқарманинг расмий вакили.
Изоҳ (0)