Москва Сеулдан Шимолий Кореяга узоқ масофага учувчи ракеталар учун Россия компонентлари етказиб берилгани исботини талаб қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ қуролларни тарқатмаслик ва улар устидан назорат департаменти директори Михаил Ульянов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Агар корейс томони ёки мамлакат ОАВларида компонентларни етказиб беришда биздан гумон қилиш учун қандайдир асослар бўлса, уларни билдириш керак. Мабодо далиллар бўлмаса, бундай уйдирмаларга чек қўйиш ва кечирим сўрашга чақираман. Бу ошкора тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўларди», — дея таъкидлаган Ульянов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея сунъий йўлдоши бўлган ракета муваффақиятли учирилганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)