Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Барак Обама селфига тушиш ёқмаслиги, чунки бу янгилик инсонлар ўртасидаги муомала, хусусан, қўл бериб кўришиш ўрнини босаётганидан нолиди. Бу ҳақда давлат раҳбари Спринфилд шаҳридаги (Иллинойс штати) «Хуглэнд» санъат марказида тарафдорлари ўртасидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради BuzzFeed.

Фото: Twitter/David Ortiz

Фото: Twitter/David Ortiz

«Биринчи сайловолди пойгасини бошлаётганимда смартфонлар бўлганида эди, президентликка даъво қилган бўлишим мумкинлигига шубҳа билан қарайман. Ҳозир одамларда телефон бор, улар бир-бирини қўлини сиқиши шарт эмас. Бугун селфига тушмаймиз, балки сизлар истаганча бир-биримизнинг қўлларимизни сиқамиз», — дея даъват қилган президент.

Обама ўтган ойда Вашингтонда, Конгрессга йиллик мурожаати чоғида селфи тушиш ҳақидаги илтимосни рад этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаси ҳафта 42 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида пранк уюштирган йигитлар 3 суткага қамалди
Дунё
Дунё бўйлаб миллионерлар сони сезиларли даражада камайди