General Motors (GM) автоконцерни тормоз тепкисидаги муаммолар туфайли АҚШ ва Канада бўйлаб 473 мингта пикап (енгил юк ортиш автомашинаси) ва йўлтанламасларни чақириб олади. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Ведомости» хабар қилмоқда.
Чақириладиган автомашиналар 2015 ва 2016 йилларда ишлаб чиқарилган Chevrolet Silverado HD, GMC Sierra HD ва полициячиларга мўлжалланган Chevrolet Tahoe русумларига мансуб.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Honda компанияси хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо туфайли Шимолий Америкадан 2,2 миллионта автомобилни чақириб олишга қарор қилганди.
Изоҳ (0)